Эстония Европа Иттифоқи маблағлари ҳисобидан Украина учун сотиб олган ўқ-дорилар сифатсиз ва фойдаланишга яроқсиз бўлиб чиққан.
Бу ҳақда Британиянинг The Telegraph нашри хабар берди.
Манба маълумотига кўра, қиймати 70 миллион евро бўлган шартнома аввал ўқ-дори ишлаб чиқариш тажрибасига эга бўлмаган компания билан тузилган.
Нашрнинг таъкидлашича, натижада харид қилинган ўқ-дориларнинг бирортаси ҳам Украина Қуролли кучларига етказиб берилмаган.