Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Хитойга ташриф буюрди.
РБК-Украинадан олинган маълумотга кўра, у бу ҳақда ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
"Келажакда хитойлик ҳамкасби Ван И билан адолатли тинчликка эришиш йўллари бўйича музокаралар олиб борилади... Киев ва Пекин ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ва позициялар алмашинуви жуда муҳим," - деди Кулеба.