Украина Суриядаги Россия базасига ҳужум қилди, дея хабар бермоқда Kyiv Post нашри Бош разведка бошқармасидаги манбаларга таяниб.
Нашр маълумотларига кўра, Кувейрес авиабазасига зарба июл ойи охирида Путин ва Асад ўртасидаги учрашувдан бир кун ўтиб амалга оширилган. Видеода радиоэлектрон тўлқин қилингани ва аэродромдаги ҳарбий нишонларга дронлардан қилинган ҳужум акс этган. Зарба ҳақида расман хабар берилмаган.