Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Украина суди актёрни сиртдан 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди

Украина суди актёрни сиртдан 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди

Украинанинг Винница шаҳар суди "Универ" сериалидаги Кузя роли билан танилган актёр Виталий Гогунскийни сиртдан 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Суд, шунингдек, актёрни барча мол-мулкини мусодара қилишга ҳукм қилди ва актёрни экспертиза харажатлари учун Украинага 380 доллар тўлашга мажбур қилди.

Аввалроқ СБУ Виталий Гогунскийни "уруш ташвиқоти" ва "босқинчи давлат" билан ҳамкорликда айблаган эди. У, шунингдек, Украина чегараларини ўзгартиришга чақирувчи материалларни тарқатишда ҳам айбланмоқда. Актёрга нисбатан Украина Жиноят кодексининг учта тегишли моддаси (110-модда, 111-1-модда, 436-модда) билан иш очилган.

Виталий Гогунский Украинанинг Полтава вилояти Кременчук шаҳрида туғилган. Украинада махсус ҳарбий операция бошланганидан кейин у россиялик ҳарбий хизматчиларни омма олдида қўллаб-қувватлаган. Актёрнинг отаси Украинада яшайди.

Киритилди: 11:10 02.07.2025. Ўқилди: 558 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!