Алексей Резниковнинг таъкидлашича, гендер тенглиги доирасидаги бу қадам сафарбарлик ресурсини 2 баробарга ошириш имконини беради.
"Аёллар орқа сафдаги ҳамда логистика йўналишидаги кўплаб позицияларни эгаллаши мумкин. Бу эса фронт чизиғига яқинроқ ҳудудларга кўпроқ эркак ҳарбийларни жалб қилишга шароит яратади. Ушбу моделга мисол тариқасида Хитой ва бошқа мамлакатлар қаторида доимий хавф остида яшайдиган Исроил тажрибасини келтириш мумкин", — деди собиқ вазир.