6 сентябрь кечаси Украина Россиянинг Рязань шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводига дрон ҳужумларини амалга оширди ва мамлакат бўйлаб бошқа бир қанча шаҳарларга ҳам ҳужум қилди.
Бу ҳақда мониторинг каналлари ва маҳаллий ҳокимият органлари хабар беришмоқда.
Exilenova Plus Телеграм-канали Ростов вилоятининг Батайск шаҳрида ҳаво мудофааси тизимлари ишга туширилганини хабар қилди.
Астра хабарига кўра, портлашлар Ростов-Донда ҳам эшитилган.
Ростов вилояти губернатори Юрий Слюсар ҳужумни тасдиқлади ва шаҳардаги учта турар-жой биноси шикастлангани ва бир бола касалхонага ётқизилганини хабар қилди.
Exilenova Plus хабарига кўра, Россиянинг ғарбий қисмидаги Рязань шаҳридаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳам зарбалар келиб тушган, натижада ёнғин содир бўлган.