Бугун 14 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Украина Россия билан музокараларни бошлашга тайёрланмоқда

Украина Россия билан музокараларни бошлашга тайёрланмоқда

Агентликнинг ёзишича, Доналд Трампнинг Оқ уйга қайтиши фонида Украина раҳбарияти Россия билан потенциал музокараларда ўзининг бошланғич позициясини мустаҳкамлаш учун ҳарбий ёрдам ва фронт чизиғидаги позицияларни кучайтиришга интилмоқда.

"Келгуси 4-5 ой урушда ҳал қилувчи бўлади. Келаётган қиш жуда ҳам синовли давр бўлади. Умид қиламанки, уруш ниҳоясига етяпти, энди биз музокараларда ҳар икки томоннинг позициясини аниқлаймиз", — дея агентлик исмини ошкор этмаган украиналик юқори мартабали амалдордан иқтибос келтиради.

Расмийнинг сўзларига кўра, Киев Трампнинг янги маъмурияти Украинага нисбатан қандай сиёсат олиб бориш ниятида эканлигини тушуниш учун асосий лавозимларга кимлар тайинланишини кутмоқда. Reuters суҳбатдошининг тан олишича, АҚШнинг янги президенти лавозимга киришганидан кейин Киевга ёрдамни қисқартириши хавфи бор.

"Умид қиламанки, Байден маъмурияти ёрдам кўрсатишни тезлаштириш орқали бу хавфдан қочишга ҳаракат қилади", — дея қўшимча қилди у.

Аввалроқ Доналд Трамп ҳокимиятга келса, Россиянинг Украинага қарши урушини "24 соат ичида" тугатишга ваъда берган эди.

Киритилди: 16:52 12.11.2024. Ўқилди: 3792 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!