Шу тариқа, Киев Ғарб ҳарбий ёрдамини етказиб беришда юзага келиши мумкин бўлган кечикишларга боғлиқлигини камайтириш ниятида.
"Биз ер ости қуролларини ишлаб чиқариш иншоотларини қурмоқдамиз, шунда ҳамкорларимиздан етказиб бериш кечиктирилганда ҳам Украина аскарлари ўзларини ҳимоя қила олишади", — дея маълум қилди Украина президенти Володимир Зеленский Италияда бўлиб ўтган “Амброзетти” халқаро иқтисодий форумида.
Зеленскийнинг қўшимча қилишича, украиналик мутахассислар аллақачон "урушни Россия ҳудудига қайтариш" учун ишлатиладиган янги дрон ва ракеталарни ишлаб чиққан.
"Путин эртами-кечми босимни ҳис қилади ва фақат бир нарсани — тинчликни хоҳлайди" — дея таъкидлади Украина президенти.