Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Украина қурол учун 500 миллион евро олади

Украина қурол учун 500 миллион евро олади

Европа Иттифоқи ташқи ишлар хизмати раҳбари Хосеп Боррел Европа Иттифоқининг Украинага ҳарбий ёрдамининг умумий миқдори 2 миллиард еврога етишини қайд этди.

Европа Иттифоқи расмийлари Украинага оғир қуроллар – танклар ва артиллерия сотиб олиш учун қўшимча 500 миллион евро ёрдам ажратади.

Бу ҳақда ЕИ ташқи ишлар хизмати раҳбари Хосеп Боррел G7 ташқи ишлар вазирлари йиғилишига келганида маълум қилди.

«Бу «Катта еттилик» ташқи ишлар вазирларининг Украина инқирози бошланганидан бери еттинчи учрашуви. Рецепт ўзгаришсиз қолмоқда, Украинани кўпроқ қўллаб-қувватлаш, жумладан, ҳарбий ёрдам. Мен Украинага ҳарбий ёрдам учун 500 миллион евро ажратилишини эълон қиламан. Бизнинг ёрдамимиз жами 2 миллиард еврога етади», деди Боррелл.

Унинг таъкидлашича, бу маблағлар «оғир қуроллар сотиб олишга сарфланади, ҳозирда биз зирҳли техникалар, танклар, артиллерия ва снарядларни юборганмиз».

Европа Иттифоқи давлатлари Украинага ҳарбий самолётлар етказиб беришни молиялаштира оладими деган саволга жавоб берар экан, Боррелл: «Йўқ, сиз 500 миллион еврога кўп самолёт етказиб бера олмайсиз, бу маблағлар зарур бўлган оғир қуролларни сотиб олишга сарфланади», деди.

Боррел, шунингдек, G7 давлатларини Россияга босимни кучайтириш, янги санкциялар жорий этиш, Россия Федерациясини жаҳон саҳнасида изоляция қилишга уриниш ва «Украинани қўллаб-қувватлаш учун бирлашган фронт яратиш»га чақирди.

Киритилди: 15:10 13.05.2022. Ўқилди: 3142 марта. Фикрлар сони: 10 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!