Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Украина Одессада Россия “соя флоти” таркибидаги кемани ҳибсга олди

Украина Одессада Россия “соя флоти” таркибидаги кемани ҳибсга олди

Бу ҳақда Украина Хавфсизлик хизмати маълум қилди.

Хабар берилишича, 10 декабр куни Одессада Африка давлатларидан бирининг байроғи остида сузиб кетаётган юк ташувчи кема қўлга олинган. Кема Россия манфаатига хизмат қилганликда гумонланмоқда.

"Россиянинг “соя флоти” таркибига кирувчи ва аннекция қилинган Қримдан Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ноқонуний олиб ўтаётган чет эл кемаси Одесса портида Украина Хавфсизлик хизмати томонидан қўлга олинган. Қўлга олиш вақтида бортда капитан ва яна 16 экипаж аъзоси бўлган, уларнинг барчаси Яқин Шарқ мамлакатлари фуқаролари. Кема Одесса портига пўлат қувурларни ташиш учун келган", дейилади Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) баёнотида.

Маълумотларга кўра, ушбу кеманинг эгаси Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши томонидан санкциялар остида бўлган ва чекловларни четлаб ўтиш учун у мунтазам равишда кема номини ҳамда расмий бенефисиарларни ўзгартирган.

Киритилди: 23:05 10.12.2025. Ўқилди: 1159 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!