Истеъфодаги ФХХ генерали Александр Михайлов ушбу саволга жавоб беради.
"Молдова Киевга яқинроқ. Қолаверса, улар Молдовада одамларнинг молиявий аҳволи оғир эканидан фойдаланишади. Бу аниқ. Бироқ, бугун бу Молдова, эртага Польша, кейинги куни эса Чехия бўлиши мумкин. Бу бирор давлат ёки миллатга боғлиқ эмас. Улар (киев махсус хизматлари) одамларни ўрганиб чиқади ва уларни ишга ёллайди. Яъни уларни махсус хизматга эмас айнан “қора ишни” бажариш учун ёллайди", - деди мутахассис.
Молдова ҳукуматининг қарашлари Киев билан ўхшаш бўлса-да, улар бу ишда Украина махсус хизматлари билан бевосида ҳамкорлик қилаётгани даргумон, - деб қўшимча қилди генерал.