Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Украина масаласи 100 кун ичида ҳал бўладими?

Украина масаласи 100 кун ичида ҳал бўладими?

Дональд Трамп ўз махсус вакили Кит Келлогга Украина масаласини 100 кун ичида ҳал қилишни топширди.

"Келлог буни уддалай олишига деярли ҳеч ким ишонмаяпти. Трамп Келлогга шундай вазифа юклаган бўлса-да, Украинадаги музокаралар жараёнини шахсан ўзи назорат қилишни режалаштирмоқда", деб хабар беради The Wall Street Journal.

Нашрга кўра, Россия билан келишувга эришиш Трамп тасаввур қилганидан кўра анча мураккаб вазифа бўлади.

"Трамп маъмурияти Украинадаги урушни бир йўла тугатишни мақсад қилган. Америка ушбу можарони якунлаш учун қўлидан келган барча ишни қилади", — дея таъкидлади АҚШ Давлат котиби Марко Рубио.

Киритилди: 14:10 22.01.2025. Ўқилди: 1255 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!