Россия Украинанинг Донетск вилоятидаги Покровск ва Мирноград шаҳарларига қуруқликдаги таъминот йўлларини кесиб қўйишни режалаштирмоқда. Бунинг мақсади - Украина қўшинларини ушбу шаҳарлардан чекинишга мажбур қилиш. Америка Қўшма Штатларининг Урушни ўрганиш институти (ISW) шундай хулосага келди.
"Россия қўшинлари, эҳтимол, кейинги ойлар давомида Украина бўлинмаларини Покровск ва Мирнограддан чиқиб кетишга мажбур қилиш учун бу шаҳарларга борадиган Украинанинг қуруқликдаги таъминот йўлларини кесиб ташлашни мақсад қилган. Т-0405 ва Т-0406 йўллари Покровск - Мирноград ҳудудидаги Украина гуруҳини таъминлайдиган шарқдан ғарбга йўналган учта асосий қуруқлик йўлидан иккитаси ҳисобланади," - деб таъкидлашди таҳлилчилар.