Краснодар ўлкасининг Усть-Лабинск шаҳридаги нефть омборида ёнғин тахминан 5000 квадрат метр майдонни эгаллади.
Бу ҳақда Усть-Лабинск туманининг Ягона диспетчерлик хизмати (ЙДХХ) хабар берди.
Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Краснодар ўлкаси бўйича бўлимлари воқеа жойида ишламоқда. ЙДХХ маълумотларига кўра, қурбонлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Украина дронларининг ҳужуми натижасида Усть-Лабинскдаги нефть омборида ёнғин содир бўлганди.