Transparency International'нинг коррупцияни қабул қилиш индексига кўра, Ўзбекистон 31 балл тўплаб, 180 давлат орасида 124-ўринни эгаллади.
Марказий Осиёда:
🇰🇿 Қозоғистон — 96-ўрин;
🇺🇿 Ўзбекистон — 124-ўрин;
🇰🇬 Қирғизистон — 142-ўрин;
🇹🇯 Тожикистон — 166-ўрин;
🇹🇲 Туркманистон — 167-ўрин.
📈 Индекс 0 дан 100 баллгача баҳоланади:
➖ 0 — юқори коррупция;
➖ 100 — коррупциядан холи тизим.
Энг яхши натижаларни Дания, Финляндия, Сингапур ва Янги Зеландия қайд этган.
Мутахассислар фикрича, Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш бўйича айрим ижобий ўзгаришлар кузатилган бўлса-да, муаммо ҳануз долзарблигича қолмоқда.