Россия Украинага кенг кўламли босқин бошлаганига 1000 кун бўлгани муносабати билан қилган баёнотида Киев қаршилик кўрсатишда давом этишини айтди.
«Украина ҳеч қачон босқинчиларга бўйсунмайди, Россия ҳарбийлари эса халқаро ҳуқуқни бузгани учун жазоланади», — дейилади ТИВ баёнотида.
Россия қўшинлари 2022 йил 24 февралда ўзининг яхлит бостириб киришини бошлади.
Ўн минглаб украиналиклар, жумладан, кўплаб тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди, миллионлаб одамлар эса уй-жойини ташлаб кетишга мажбур бўлди.