Украина Қуролли кучлари қабул қилиб олган F-16 қирувчиларининг биринчи партияси олтита самолётни ўз ичига олган бўлиб, улар Нидерландия томонидан топширилган, деб ёзади The Times.
Нашр манбасининг таъкидлашича, яқин орада Украина Қуролли кучлари Даниядан яна бир партияни олади, бироқ етказиб бериш муддатлари кўрсатилмаган.
Daily Telegraph газетасининг ёзишича, F-16 самолётлари аллақачон ҳаво ҳужумидан мудофаа мақсадида украиналик учувчилар билан жанговар миссияларни бажарган. Нашр маълумотларига кўра, ҳозирча қирувчи самолётлар ҳаво нишонларига қарши курашда орқада қўлланилади.