"Украина бу музокараларда иштирок этмайди, бизга бу ҳақда ҳеч нарса дейишмаган. Агар бизнинг иштирокимизсиз Украина бўйича музокаралар ўтказилса, биз бу музокараларни ҳақиқий деб ҳисобламаймиз", — дея таъкидлади Украина президенти.
Зеленский, ўзининг Саудия Арабистонига ташрифи эртага бошланишини, аммо бу Россия-Америка музокараларига алоқадор эмаслигини айтди. Шу билан бирга, Украина президенти Вашингтон ва Москва ўртасидаги музокаралар ҳақида Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ва бош вазири Мухаммад ибн Салмондан сўрашини қўшимча қилди.