Пайшанба куни Украинанинг Одесса, Кропивнитский, Харков, Ривне ва Лутск шаҳарларида Россиянинг йирик қанотли ракета ҳужуми ҳақидаги хабарлар ортидан портлашлар янгради, дея хабар беради Украина матбуоти.
Украина энергетика вазирининг айтишича, зарбалар муҳим инфратузилма объектларига қаратилган .
Украина энергетика вазири Герман Галушченко Facebook’да “Яна бир бор энергетика сектори душман ҳужумига учради«, деди.
"Украина бўйлаб энергетика объектларига ҳужумлар содир бўлмоқда".
Вазирнинг қўшимча қилишича, миллий электр тармоғи оператори «шошилинч равишда электр энергиясини узиб қўйган».
«Ракета таҳдиди туфайли Украинанинг бутун ҳудудида ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди», — дейилади Украина ҳарбий-ҳаво кучлари Телеграмъда.
Ҳаво кучларининг бошқа хабарларига кўра, аниқланган ракеталар Харков, Одесса ва бошқа саккизта минтақага йўналтирилган.