Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Украина дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади

Украина дзюдо бўйича Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади

13 июнь куни Венгрияда дзюдо бўйича катталар ўртасидаги навбатдаги Жаҳон чемпионати старт олади.

Мусобақа стартига бир неча кунлар қолганида Украина терма жамоасининг унда иштирок этмаслиги маълум бўлди.

Украина дзюдо федерациясининг расмий саҳифалари бунга сабаб сифатида Жаҳон чемпионатида Беларус терма жамоаси аъзоларига ўз байроғлари остида иштирок этиши учун рухсат берилганини кўрсатмоқда.

Венгриядаги Жаҳон чемпионатида Беларусдан икки нафар дзюдочи — Александр Сидорик ҳамда Егор Воропаев (ҳар иккиси 90 кг вазнда) иштирок этади.

Киритилди: 01:35 04.06.2025. Ўқилди: 836 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!