Ахios нашрининг манбаларига таяниб хабар беришича, Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров бошчилигидаги делегация шу ҳафта охирларида АҚШ президентининг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказиш учун Майамига боради.
Аввалроқ Politico нашри шу ҳафта охирида Майамида Россия ва АҚШ делегациялари ўртасида музокаралар бўлиб ўтишини маълум қилган эди.
Ахios манбаларига кўра, ҳозирча АҚШ, Украина ва Россия вакиллари иштирокида уч томонлама учрашув ташкил этиш режалаштирилмаган.