Украина бўйича Россия, Украина ва АҚШ ўртасидаги уч томонлама музокаралар 4 ноябрдан кейин бўлиб ўтади
Москва, Киев ва Вашингтон вакиллари ўртасида Украина масаласи бўйича Абу-Дабида ўтказилиши режалаштирилган уч томонлама музокаралар 4 ноябрдан кейин бўлиб ўтади.
Бу ҳақда журналистларга Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилган.
«Сана яқин вақт ичида белгиланади. Аммо музокаралар 4 ноябрдан кейин бўлиб ўтиши аниқ», — дея Ушаковнинг сўзларини келтиради агентлик.
Унинг айтишича, учрашувнинг аниқ санаси «жанг майдонидаги вазият ва умуман, мавжуд шароит»га боғлиқ бўлади.
Аввалроқ Польша бош вазири Дональд Туск Россия, Украина ва АҚШ ўртасидаги Абу-Дабидаги уч томонлама музокаралар дастлабки келишувга кўра, 4 ноябрга белгиланганини маълум қилган эди.