Киев БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини чақириш ташаббуси билан чиқди.
Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибига маълум қилган.
"Украина БМТ Хавфсизлик Кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказиш ташаббуси билан чиқди. Кун тартибининг "Украинада тинчлик ва хавфсизликни сақлаш" моддаси бўйича йиғилиш 1 август куни бўлиб ўтади" - дейилади Ташқи ишлар вазирлигининг Telegram-каналида эълон қилинган хабарда.
Украина томонига кўра, Россия "тинчлик йўлидаги саъй-ҳаракатларни рад этади ва можарони узайтиришга интилади".