"Украина Истанбулда ўтказилган музокараларда август охиригача Россия томонига Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва АҚШ президенти Доналд Трамп иштирокида Зеленский ҳамда Владимир Путиннинг учрашувини ўтказишни таклиф қилди", — дея маълум қилди Украина делегацияси раҳбари Рустем Умеров музокаралар якунида журналистларга.
"Украина тўлиқ ва дастлабки шартларсиз ўт очишни тўхтатишни самарали дипломатия учун зарурий асос сифатида талаб қилишда давом этади", — деди Умеров. Унинг сўзларига кўра, Украина ўт очишни тўхтатишга ва тинчлик музокараларини бошлашга тайёр.
"Биз ўт очишни тўхтатиш зарурлигини таъкидлаймиз. Бу фуқаролик объектлари ва муҳим инфратузилмаларга зарбаларни тўлиқ тўхтатишни ўз ичига олиши лозим", — дея аниқлик киритди у.
Умеровнинг айтишича, Украина делегацияси музокаралар давомида гуманитар йўналишга ҳам алоҳида эътибор қаратган.
"Киев нафақат ҳарбий асирлар, балки тинч аҳоли, жумладан болаларни озод қилиш борасида ҳам силжишлар бўлишини кутмоқда", — дея қўшимча қилди украиналик расмий.