Бугун 10 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Украина армияси Россия ҳарбийларининг газ қувури орқали Суджага киришга уринганини маълум қилди

Украина армияси Россия ҳарбийларининг газ қувури орқали Суджага киришга уринганини маълум қилди

Украина Қуролли Кучлари Бош штаби шанба куни Россия ҳужум гуруҳлари Курск вилоятидаги Суджа шаҳрига киришга ҳаракат қилганини тасдиқлади. Россиянинг ушбу шаҳри ўтган йилнинг август ойида Украина армияси томонидан эгалланган эди.

"Десант ҳужум бўлинмалари Суджа томон газ қувури бўйлаб ҳаракатланган Россия махсус кучларини йўқ қилмоқда", дейилади Украина Қуролли кучлари баёнотида.

Гап Уренгой-Помари-Ужгород магистрал газ қувури ҳақида кетмоқда. У Суджа орқали ўтади ва ҳозирда фойдаланилмаяпти. Украина Қуролли Кучлари Бош штабининг маълум қилишича, Россия диверсия ва ҳужум бўлинмалари шаҳарнинг чекка ҳудудларида ўрнашиб олишга ҳаракат қилган, бироқ "ўз вақтида аниқланган, блокланган ва йўқ қилинган".

Шанба куни рус ҳарбий Telegram-каналлари Россия армияси Суджани қайтариш бўйича операция бошлагани ҳақида хабар тарқатди.

Россия Мудофаа вазирлигига яқин бўлган “Рыбарь” канали эса Курск вилоятида жанговар ҳаракатлар фаоллашгани ва "муайян муваффақиятларга эришилаётгани, аммо бу жуда катта йўқотишлар ҳисобига бўлаётгани ҳақида ёзди.

Ҳарбий блогерларга кўра, Суджа шаҳрига ҳужумда “Ахмат” махсус бўлинмаси, “Ветеранлар” ҳужум бригадаси, Донецк Халқ Республикасининг “Восток” бригадаси ва бошқа ҳарбий бўлинмалар иштирок этмоқда.

“Украинская Правда” газетаси Курск вилоятида жойлашган Украина ҳарбийларига таяниб, 8 март куни эрталаб тахминан 100 нафар россиялик аскар газ қувури бўйлаб Украина Қуролли Кучлари назоратидаги ҳудудга етиб келганини, аммо бу "кутилмаган ҳолат бўлмаганини" ёзганди.

Киритилди: 12:14 09.03.2025. Ўқилди: 1821 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!