Бугун 10 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Маҳмуд Муродов рақибини оғир накаут ҳолатига тушириб қўйди

Маҳмуд Муродов рақибини оғир накаут ҳолатига тушириб қўйди

Германиянинг Штутгарт шаҳрида Octagon 68 турнири бўлиб ўтди. Ушбу жанг кечасида 35 ёшли ўзбекистонлик ўрта вазн тоифасидаги собиқ UFC жангчиси Маҳмуд Муродов (28-8-0-1) ҳам иштирок этди.

Муродовнинг рақиби 41 ёшли швейцариялик Ясуби Эномото (22-16) бўлди.

Жанг иккинчи раунднинг 40-сониясида якунланди. Муродов кучли зарбалар билан рақибини қаттиқ чарчатиб қўйди. Сўнгра у Эномотога даҳшатли қўл зарбасини йўллади. Натижада, Эномото оғир нокаутга учради.

Бу Маҳмуд учун кетма-кет тўртинчи ғалаба бўлди. У 2019—2024 йиллар оралиғида UFC жангчиси сифатида дунёнинг энг нуфузли лигасида олти маротаба рингга чиқиб, тўртта ғалаба ва иккита мағлубият қайд этган. Эномото эса кетма-кет учинчи бор мағлубиятга учради.

Киритилди: 14:00 09.03.2025. Ўқилди: 2299 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!