Бугун 10 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Сурияда юзлаб одамлар Россиянинг ҳарбий базасида бошпана топди

Сурияда юзлаб одамлар Россиянинг ҳарбий базасида бошпана топди

Сурияда юзлаб одамлар Россиянинг ҳарбий базасида бошпана топди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, Сурия шимоли-ғарбидаги Латакия вилоятида жойлашган Россиянинг Ҳмеймим авиабазаси ҳудудида бир неча юз суриялик, асосан аёллар, болалар ва қариялар қуролли товқнашувлардан қочиб, вақтинча бошпана топди. Бу ҳақда нашр виқеа жойидаги икки мустақил манбасига таяниб хабар бермоқда.

Х ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Ҳмеймим авиабазасига жойлашган аёллар ва болаларнинг суратларини эълон қилиб, уларни "христианлар, друзлар ва алавийларга мансуб қочқинлар", деб таърифлаган. Бироқ ушбу фойдаланувчиларнинг шахсини аниқлаш ва суратларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш ҳозирча имконсиз.

Буюк Британияда жойлашган Сурия Инсон ҳуқуқлари обсерваторияси (SOHR) 6 мартдан бери Сурия хавфсизлик кучлари ва уларнинг иттифоқчилари томонидан ўлдирилган тинч аҳоли сони 530 кишидан ошганини, қурбонлар орасида болалар ҳам борлигини маълум қилди. Ташкилот буни "Сурияда сўнгги йилларда содир этилган энг даҳшатли зўравонлик ҳаракатлари" дея таърифлади.

AFP агентлиги ва France 24 телеканали маълумотларига кўра, Сурияда ҳукумат кучларининг зўравонликлари аввалги президент Башар Асад тарафдорлари томонидан уюштирилган ҳужумларга жавобан бошланган.

Киритилди: 11:00 09.03.2025. Ўқилди: 1619 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!