Украина аввалроқ Вашингтон Москвага тақдим этган тинчлик режасининг янгиланган версиясини АҚШга топширди.
Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский журналистларга маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, жорий версия Киевнинг қарашларини, шунингдек, Европа позицияларини акс эттиради, аммо якуний эмас.
Зеленскийнинг аниқлик киритишича, 28 банддан иборат дастлабки режа 20 бандга қисқартирилган ва уни таҳрирлаш жараёни давом этмоқда. Ушбу 20 банд иқтисодиёт, реконструксия ва хавфсизлик кафолатлари бўйича қўшимча ҳужжатлар ишлаб чиқилаётган пойдевор бўлиб хизмат қилади.
"Масалан, иқтисодий жиҳатга Бош вазир Юлия Свириденко, Иқтисодиёт вазири Олексий Соболев, Бош вазир ўринбосари Тарас Качка ва бошқа мутахассислар иш олиб борадиган бир қанча ҳужжатлар киради", — дея тушунтирди Украина раҳбари.