Бу ҳақда Абу-Дабида бўлиб ўтаётган музокараларда Украина делегациясига раҳбарлик қилаётган Рустем Умеровнинг вакили Диана Давитян маълум қилди, деб хабар бермоқда BBC.
Давитяннинг сўзларига кўра, матбуот учун баёнотлар кейинроқ эълон қилинади.
Украина, АҚШ ва Россия иштирокидаги уч томонлама музокараларнинг биринчи раунди 23–24 январ кунлари бўлиб ўтган. Иккинчи раунд 5 февралда бошланган. Ҳозирча асосий натижа — “157 га 157” формуласи бўйича асирлар алмашинуви бўлди. Сўнгги беш ой давомида бундай алмашинувлар ўтказилмаган эди.