CBS News манбаларига кўра, Украина АҚШ билан дронлардан биргаликда ҳимояланиш бўйича келишувни шу ҳафта имзолашга тайёр.АҚШ Украинанинг дронларга қарши курашда тўплаган тажрибаси, жумладан, технологиялари, дастурий таъминоти ва дрон операторларини тайёрлаш усулларига қизиқмоқда. Бу тажрибадан АҚШ ҳарбий базаларини Эрон дронларидан ҳимоя қилишда фойдаланиш мумкин.
Келишув Украина мудофаа компанияларининг АҚШ компаниялари ва ҳарбийлари билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилишига имкон беради. Бу ҳамкорлик алоҳида шартномалар билан чекланмайди.
Киев келишувни Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси доирасида имзолашга тайёр. Бироқ ҳужжатни якуний келишиш кейинроқ амалга оширилиши мумкин.