Покистон 24 сентябр куни Афғонистондаги дронларни учириш ва сақлаш учун мўлжалланган 10 та нишонга ҳаво ҳужумларини амалга оширди. Бу ҳақда Покистон ахборот вазири Атаулла Тарар маълум қилди.
Тарар Афғонистон ҳудудидан Покистонга дронлар учирилгани ва бу мамлакат суверенитетини бузганини таъкидлади.
"Покистон Ҳарбий-ҳаво кучлари “Толибон”нинг дрон ҳужумларига жавобан Афғонистоннинг 10 та ҳудудига, жумладан Хост, Пактика ва Қандаҳор вилоятларидаги нишонларга ҳарбий самолётлар ҳамда дронлар билан зарбалар берди", дейилади Покистон Қуролли кучлари баёнотида.
Покистон расмийлари Коҳат ва Торхам яқинида Афғонистондан учирилгани айтилаётган саккизта дрон уриб туширилганини даъво қилмоқда. “Толибон” Афғонистон ҳудудидан Покистонга дронлар учирилгани ҳақидаги хабарларни рад этмоқда.