Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Украина 2025 йилда 3 мингта ракета ва 30 мингта узоқ масофага учувчи дрон ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Украина 2025 йилда 3 мингта ракета ва 30 мингта узоқ масофага учувчи дрон ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Украина 2025 йилда 30 мингта узоқ масофали учувчисиз самолёт ва 3 мингга яқин ракета ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда Украина бош вазири Денис Шмигал маълум қилди.

Ҳукумат раҳбари таъкидлаганидек, умуман олганда, 2025 йилда Украинада мудофаа ва хавфсизликни таъминлаш учун 2 триллион 230 миллиард гривна (53 миллиард доллар) ажратилган. Қурол ва ҳарбий техникага сарфланадиган харажатлар камида 739 миллиард гривнани (17,6 миллиард доллар) ташкил этади.

Шмигалнинг сўзларига кўра, Украина ҳарбий-саноат мажмуаси корхоналари ишлаб чиқариш қувватларини 30 миллиард долларгача оширишни режалаштирмоқда.

"Биз узоқ масофага учувчи компонент ва ракета дастурига алоҳида эътибор қаратамиз, украиналик корхоналар камида 30 минг дона узоқ масофага учувчи учувчисиз учоқларни ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда" - деди Шмйгал.

Бундан ташқари, Украина "Дания модели"ни ишлаб чиқади, унга кўра шериклар Украина армияси эҳтиёжлари учун маҳаллий мудофаа саноатидан қурол сотиб оладилар. 2025 йилда шу йўл билан 1 миллиард доллардан ортиқ маблағ жалб этилиши режалаштирилган.

Киритилди: 17:36 03.01.2025. Ўқилди: 450 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!