Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи фаолиятини такомиллаштириш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди

Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи фаолиятини такомиллаштириш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди

Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ва унинг таркибига кирувчи Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Эндиликда Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи, Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари фаолияти Тошкент вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари йил якуни бўйича олган соф фойдасининг тенг ярми Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.

Шунингдек, қарор билан Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи, Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжалиги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби тасдиқланди.

Унга кўра, мазкур ҳудудларда ишловчи ходимлар ва инспекторлар доимий яшаш жойидан бошқа жойда бўлганлиги учун уларга энг кам иш ҳақининг уч баравари (552 900 сўм) миқдорида қўшимча ҳақ тўланиши белгиланди.

Бундан ташқари, ҳар ойда йўл транспортига энг кам иш ҳақининг бир бараваригача (184 300 сўм) ҳамда тушлик овқатланиш харажатларига энг кам иш ҳақининг икки бараваригача (368 600 сўм) тўлов амалга оширилади.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 07:30 16.08.2018. Ўқилди: 2135 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!