Бугун 2 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Угледар босиб олинди: Россия армияси шаҳарда рус байроғини ҳилпиратди

Угледар босиб олинди: Россия армияси шаҳарда рус байроғини ҳилпиратди

Россия қўшинлари Украина шарқидаги Угледар шаҳри, Украина ҳарбийларининг Донецк вилоятидаги стратегик нуқтаси устидан тўлиқ назорат ўрнатди. Угледар 2022 йилда уруш бошланганидан бери Россиянинг шиддатли ҳужумларига дош берди ва 2,5 йил давомида эгаллашга бўлган барча уринишларига қарши курашиб келаётганди.

1 октябрь куни рус Телеграм-каналларида россиялик ҳарбий хизматчиларнинг вайрон бўлган бинолар устида Россия байроғини силкитаётгани акс этган видео чоп этилди. Урушдан олдин 14 мингдан ортиқ киши яшаган шаҳар бутунлай вайрон бўлган - Украина барча аҳолисини эвакуация қилган.

"Московский комсомолец" газетасининг ёзишича, Угледар Украина қўшинларининг 72-механизациялашган бригадаси сешанба куни кечқурун шаҳарни тарк этгандан сўнг эгалланган.

SHOT Telegram-канали ва россияпараст ҳарбий блогерлар Россия Мудофаа вазирлигидан расмий хабар берилмаган бўлса-да, Угледар тўлиқ Россия назорати остида эканлигини тасдиқлади. 1 октябрь куни Украина ҳукуматининг минтақадаги вакили рус қўшинлари Угледар марказига етиб келганини тасдиқлади.

Шарқий ва жанубий жабҳалар кесишмасида жойлашган Угледарни назорат қилиш стратегик жиҳатдан жуда муҳим бўлиб, у Украина мудофаа чизиғига чуқурроқ кириб боришга уринаётган Россия юришларини енгиллаштиради. Чунки Угледар Қримни Донбасс билан боғлайдиган темир йўл линияси яқинида жойлашган. Россия ҳарбийларининг навбатдаги нишони - Угледардан 80 км узоқликда жойлашган Покровск.

Президент Владимир Путин июль ойида Россиянинг асосий тактик мақсади Украина жануби-шарқидаги бутун Донбасс минтақасини назорат остига олиш эканлигини айтганди. Айни пайтда Москва Украина ҳудудининг бешдан бир қисмидан сал камроқ қисмини, жумладан Донецк ва Луганск вилоятларининг 80 фоизини назорат қилмоқда.

Киритилди: Бугун 16:48. Ўқилди: 1332 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!