Бугун 22 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Уганда: йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 15 киши ҳаётдан кўз юмди

A A A
Уганда: йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 15 киши ҳаётдан кўз юмди

Угандада юк машинаси ағдарилиб кетиши оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда полицияга таяниб маҳаллий Monitor нашри хабар берди.

Ҳодиса Намильянго қишлоғида содир бўлди, деб хабар беради report.az.

“Шахси аниқланмаган ҳайдовчи қияликда бошқарувни йўқотиб қўйиши туфайли транспорт воситаси ағдарилиб кетган, оқибатда 15 киши ҳалок бўлди, улардан 11 нафари воқеа жойида вафот этди”, деди полиция вакили.

Маҳаллий касаба уюшмаси раҳбари Фрэнк Муйимбванинг айтишича, юк машинасида 55 савдогар бўлган.

Киритилди: 20:02 24.06.2024. Ўқилди: 1076 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!