Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Уганда аҳолиси мамлакатдаги коррупцияга қарши намойишга чиқиди — Тhe Guardian

Уганда аҳолиси мамлакатдаги коррупцияга қарши намойишга чиқиди — Тhe Guardian

Газетанинг ёзишича, ҳукумат норозиликларни бостириш учун армияни сафарбар қилган.

Намойишчилар пойтахт Кампаладаги парламент биноси томон юришга уринган, бироқ хавфсизлик кучлари уларнинг йўлини тўсиб қўйган. Кўплаб одамлар ҳибсга олинган. Бундан ташқари, душанба оқшомида мамлакатдаги энг йирик мухолифат партияси - “Миллий бирлик платформаси”нинг бир неча депутатлари ҳибсга олинди.

Угандани қарийб 40 йилдан бери бошқариб келаётган президент Ёвери Мусевени намойишчиларга "улар олов билан ўйнаяпти", дея таҳдид қилган.

"Расмийлар намойишчиларнинг мамлакат тинчлиги ва хавфсизлигига таҳдид солишига йўл қўймаслигини", — дея маълум қилди Уганда полицияси вакили.

Сўнгги йилларда Уганда кўплаб коррупция можароларига дуч келмоқда. Transparency International ташкилотининг коррупцияни индексида мамлакат 142-ўринни эгаллаган.

Киритилди: 00:30 24.07.2024. Ўқилди: 1033 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!