Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

UFC. Нурсултон Рўзибоев навбатдаги ғалабасини қўлга киритди

UFC. Нурсултон Рўзибоев навбатдаги ғалабасини қўлга киритди

Американинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтган навбатдаги UFC Fight Night турнири доирасида ўзбекистонлик аралаш жанг санъати устаси Нурсултон Рўзибоев навбатдаги жангини ўтказди. У мазкур кечада америкалик тажрибали спортчи Дастин Штолцфусга қарши октагонга кўтарилди.

Уч раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди. Ҳар икки спортчи ҳам жиддий қаршилик кўрсатди. Шунга қарамай, Рўзибоев жанг давомида фаолроқ ҳаракат қилди, зарбалар сони ҳам, аниқлиги ҳам яхши рақибдан яхшироқ бўлди. Натижада ҳакамлар бир овоздан ғалабани ўзбекистонлик MMA устасига берди.

Бу Нурсултон Рўзибоев учун UFC’даги бешинчи жанг ҳисобланади. У бунгача 4 марта октагонга чиқиб, 3 та ғалаба ҳамда 1 марта эса мағлубият қайд этган эди.

Киритилди: 10:09 18.05.2025. Ўқилди: 570 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!