АҚШнинг Ню-Жерси штатида Ўзбекистон вақти билан 2 июнь тонгида UFC 302 мусобақаси бўлиб ўтди.
Кечанинг асосий жанги Ислом Махачев ва Дастин Порье ўртасида кечди. Доғистонлик спортчи 5-раундда Порьени бўғиш услубида мағлуб этди.
Турнирнинг бонуслари эълон қилинди. Кевин Ҳолланд ва Михал Олексейчук қарама-қаршилиги энг яхшилардан бири деб топилди ва 50 минг доллар бонус ажратилди. Ҳолланд 1-раундда Олексейчук устидан ғалаба қозонганди.
Ислом Махачев ва Дастин Порье қарама-қаршилиги кечанинг энг яхши жанги деб топилди. Ушбу жанг иштирокчиларига ҳам 50 минг доллар бонус берилди.
UFC 302 турнирининг бошқа натижалари билан танишинг: