Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдаги ҳисобот Конгресси қачон ўтказилиши маълум.
Шу йилнинг 14 декабрь куни ЎФАнинг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтади ва катта эҳтимол билан шу куни ташкилотга янги раҳбар сайланади. ЎФАнинг айни пайтдаги президенти Абдусалом Азизов яқиндагина ДХХ раиси лавозимини тарк этган эди. У футболдаги фаолиятини давом эттирадими ёки унинг ўрнига янги раҳбар сайланадими, буни айнан 14 декабрь куни билиб оламиз.