ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари Шерзод Игамбердиев Instagramʼда жойлаган постида Ўзбекистон миллий жамоасининг Нидерландияга қарши ёпиқ ўртоқлик учрашуви учун 300 минг доллар тўланишини маълум қилди.
Шунингдек, у сўнгги йилларда Камерун, Коста-Рика, Боливия, Венесуэла, Россия, АҚШ, Мексика, Уругвай ва Канада термалари билан ўйинлар учун ЎФА пул тўламаганини, аксинча федерация бюджетига 525 минг доллар кирим бўлганини таъкидлаган.
Постда делегация сафарларида яшаш ва овқатланиш харажатлари ҳам мезбон томон ҳисобидан қоплангани айтилган.
📅 Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий жамоаси июнь ойида Канада ва Нидерландияга қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказади. Нидерландия билан баҳс 8 июнь куни Нью-Йоркда бўлиб ўтади.