Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

УEФАнинг Исроилни четлатиш қарори ФИФА билан қарама-қаршиликка сабаб бўлиши мумкин

УEФАнинг Исроилни четлатиш қарори ФИФА билан қарама-қаршиликка сабаб бўлиши мумкин

УEФАнинг Исроил клублари ва терма жамоаларини Европа мусобақаларидан четлатиш қарори ташкилотнинг ФИФА билан қарама-қаршилигига сабаб бўлиши мумкин.

Халқаро федерация бу қарорни қўллаб-қувватлаши даргумон. Бу ҳолатда Исроил терма жамоаси Европа саралашида иштирок этаётганига қарамай, 2026 йилги жаҳон чемпионати саралашида иштирок этишда давом этади.

Шу тариқа, икки ташкилот ўртасидаги муносабатлар жиддий кескинлашиши мумкин, деб ҳисоблайди Independent.

Аввалроқ УEФА Исроилни 23 сентябрдаёқ четлатиши мумкинлиги, бироқ АҚШ сиёсий кучларининг аралашуви туфайли буни амалга оширмагани ҳақида хабар берилганди.

Кейинроқ Исроил жамоалари барибир Европа мусобақаларидан четлатилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

Киритилди: 09:15 26.09.2025. Ўқилди: 715 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!