Бугун 2 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи — The Telegraph

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи — The Telegraph


Нашр манбаларига кўра, UEFA'га аъзо бўлган барча 55 миллий ассоциация, агар Инфантино ўз ихтиёри билан истеъфога чиқмаса, уни ишончсизлик вотуми орқали лавозимидан четлатиш ташаббусини қўллаб-қувватлашга тайёр. Қайд этилишича, бундай овоз бериш жараёнини бошлаш учун UEFA'нинг камида 43 аъзоси розилиги етарли ҳисобланади.

"FIFA'нинг собиқ президенти Зепп Блаттер билан боғлиқ коррупция можаролари даврида Инфантино UEFA'ни FIFA'дан ажратиб олиш ва муқобил халқаро футбол ташкилотини тузиш ғоясини яширинча ишлаб чиққан. Айни вақтда эса UEFA худди шундай ёндашувни Инфантинонинг ўзига нисбатан қўллаш имкониятини кўриб чиқмоқда", дейилади хабарда.

Аввалроқ Жанни Инфантино ва FIFA танқидлар ҳамда турнирни бойкот қилиш таҳдидлари сабаб ЖЧ ҳуқуқларининг бир қисмини Доналд Трамп куёви Жаред Кушнернинг акасига тегишли компанияга сотиш фикридан қайтгани хабар берилган эди.

Киритилди: 21:40 01.08.2026. Ўқилди: 610 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!