Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

УЕФА Исроилга нисбатан санкциялар қўллаш фикридан қайтгани йўқ

УЕФА Исроилга нисбатан санкциялар қўллаш фикридан қайтгани йўқ

Исроил ҳали ҳам футбол санкцияларига дуч келиши мумкин.

The Times нашрининг ёзишича, УЕФА аъзоларининг аксарияти Исроил жамоаларининг расмий мусобақалардан четлаштирилишини қўллаб-қувватламоқда. Қарор кейинги ҳафтадаёқ қабул қилиниши мумкин.

Исроил жамоаларининг расмий халқаро ўйинларсиз қолиши сабаби аниқ: давом этаётган уруш. Агар УЕФА томонидан Исроилга санкция қўйилса, миллий терма жамоа 2026 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятидан маҳрум бўлади.

Шунингдек, Исроил клубларига УEФАнинг расмий мусобақаларида иштирок этиш тақиқланади.

Киритилди: 18:59 25.09.2025. Ўқилди: 828 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!