Ижтимоий тармоқларда «Учтепа туманидаги 13-мавзеда гаражлар бузилмоқда" сарлавҳали танқидий материал эълон қилинди.
Туман ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Абдулла Арзиевнинг таъкидлашича:
Тошкент шаҳар ҳокимининг 2021 йил 13 январдаги 14-сонли қарорига кўра Учтепа тумани 13-мавзе манзилида Учтепа тумани мудофа ишлар бошқармасига 0.20 Га ер майдони ажратиб берилган бўлиб, қурилиш ишлари бошланган.
Шу сабабли, ушбу ҳудудда жойлашган 30 дан ортиқ темир гараж эгаларига жорий ийлнинг 27 июль куни уч кун муддатда олиб чиқиш бўйича оғзаки ва ёзма огоҳлантириш берилганлигини маълум қиламиз.
Фуқаролар томонидан ушбу эски гаражлар ихтиёрий тарзда олиб чиқилмаганлиги боис, мажбурий тарзда гараж эшиклари кесилган.