Шри-Ланкада ҳарбий вертолёт Мадуру-Ойя ҳудудидаги сув омборига қулаб тушди.
Мамлакат Мудофаа вазирлигига кўра, ҳалокатга учраган вертолётда учиш машқларини бажаришни режалаштирган ҳарбийлар бўлган. Ҳодиса оқибатида олти нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.