Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"У менинг ўғлим эмас": ота фарзандини Шимолий Фарғона каналига ташлаб юборди

"У менинг ўғлим эмас": ота фарзандини Шимолий Фарғона каналига ташлаб юборди

Наманган шаҳрида яшовчи, 26 ёшли Толиб Пирматов (исм-шарифлар ўзгартирилган) Т. Пирматов 2017 йил 1 октябрда Зилола Турсуналиева билан қонуний никоҳдан ўтиб, турмуш қурган.

“Куч – адолатда” газетасининг 2019 йил 18 октябрь кунги сонида чоп этилган Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти судининг раиси Давлатмирзо Комилов ҳамда нашр мухбири Хуршид Султоновнинг мақоласига кўра, оиланинг илк турмуш давриданоқ ўзаро келишмовчиликлар ва жанжаллар бўлгани ҳамда келишмовчиларнинг 2018 йил 4 июль куни куни ўғил фарзанд кўришгач баттар авжига чиққани тергов ҳужжатларида қайд этилган.

Аниқроғи, Т. Пирматов ўғли Диёрбекни ўзига ўхшамаслигини рўкач қилиб жанжал қилиб келаверган.

Айниқса, Зилола ўзи ва онасига оилавий таниш бўлган Нозимжон исмли йигитни эрига қариндоши сифатида таништириб, шахсий юмушлари билан унинг автомашинасида юргани Толибнинг қаттиқ ғазабига ҳамда довруғи бутун маҳаллага таралган жанжалга сабаб бўлди. Оқибатда З. Турсуналиева 2019 йил 24 февраль куни боласини олиб, ота уйига кетиб қолди.

Шундан сўнг орадан бир ярим ойча ўтиб, Зилола фарзандининг таъминоти учун алимент ундириш мақсадида судга мурожаат қилди.
Натижада фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судининг 2019 йил 24 апрелдаги ҳал қилув қарорига мувофиқ Т. Пирматовдан З. Турсуналиева фойдасига Диёрбек вояга етгунга қадар тегишли алимент ундириш белгиланди.

Лекин бир сафар Толиб ўғли Диёрбекни кўргани борганда Зилола бунга розилик бермади. Бинобарин, у судга мурожаат қилиб ўғли билан кўришиб туриш тартибини белгилаб беришни сўради. Ўз навбатида, суд 2019 йил 24 майда Т. Пирматовнинг ҳар ҳафта шанба ва якшанба кунлари соат 10:00 дан 12:00 гача Зилоланинг иштирокида фарзанди билан кўришиши юза­сидан ҳал қилув қарори қабул қилди.

Охир-оқибат Толиб алимент тўламаслик мақсадида Диёрбекдан қутулиш ва шу орқали Зилоладан ўч олиш режаси пайдо бўлди.

У ўғлини хотинининг уйидан фарзандини олиб, Шимолий Фарғона каналига ташлаб юборди. Тергов жараёнида одам ДНКси биологик экспертизаси ҳам ўтказилди. Мазкур экспертизанинг 7106/12д-сонли хулосасига биноан Толиб Пирматов Диёрбек Адҳамовнинг отаси, Зилола Турсуналиева эса, онаси эканлиги ўз тасдиғини топди. Шунингдек, суд-психиатрик экспертизасининг 154-сонли ва стационар тартибдаги судга оид психолог-психиатрия экспертизасининг 184-сонли хулосаларига кўра, Т. Пирматов жиноят содир этган вақтда руҳий жиҳатдан соғлом бўлгани, ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англагани ҳамда тиббий йўсиндаги мажбурий даволанишга муҳтож эмаслиги ҳам аён бўлди.

 

Киритилди: 12:32 22.10.2019. Ўқилди: 5249 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!