Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тўй эгаси тўйга қўшиб, кўпкари ҳам уюштирса, чекловлар нима бўлади?

Тўй эгаси тўйга қўшиб, кўпкари ҳам уюштирса, чекловлар нима бўлади?

Тўй-ҳашамларни ўтказиш борасидаги чекловлар кўпкари ва кураш каби умумхалқ ўйинларига дахлдор эмас, деб маълум қилди Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси раиси Иқбол Мирзо.

Комиссиянинг илк йиғилиши бугун, 20 сентябрь куни Олий Мажлис Сенатида бўлиб ўтди. Унда қатнашган Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков белгиланган чекловларнинг кўпкари ва курашга алоқаси бор-йўқлиги масаласини аниқлаштириш мақсадида савол билан мурожаат қилди.

«Айрим оилалар тўй билан биргаликда кўпкари, кураш ўйинларини ҳам ўтказади. Уларда бир пайтнинг ўзида 10-20 минг, ҳатто 50 минггача одам йиғилади. Одамларга қозон-қозон ош дамланади. Табиийки, бу - бизнинг қадриятимиз.

Энди битта савол туғилади: биз кўпкари, кураш ўтказишни ҳам тақиқлаймизми? Агар шундай қилинса, бу битта қадриятимизнинг йўқолиб кетишига олиб келиши мумкин», – дея изоҳ сўради Назарбеков.

Комиссия раиси Иқбол Мирзо саволга жавоб берар экан, бу ўйинларни тўй-ҳашамларга боғлаш нотўғрилигини айтди.

«Улоқ, кураш каби қадрият даражасидаги халқ ўйинларини ўтказишга ҳеч қанақа чеклов йўқ. Уларни тўй-ҳашамларга боғлаш нотўғри», деди у.

Киритилди: 20:17 20.09.2019. Ўқилди: 2748 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!