Бугун 10 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Тушда айтилган талоқ ўтадими?

A A A
Тушда айтилган талоқ ўтадими?

- Мен тушимда аёлимга талоқсан дебман. Астағфируллоҳ. Шу талоқ сифатида ўтадими? Нима қилишни билмай қолдим...

- Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тушда айтилган талоқ тушмайди. Бу ҳақда Шайх Абдулғани ал-Майдоний раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
(و) لا طلاق (النائم) لعدم الاختيار

"Ухлаган кишининг талоқи ҳам тушмайди. Чунки (ухлаганда) ихтиёри ўзида бўлмайди" ("Ал-Лубоб" китоби).

Муҳаққиқ аллома Мулла Алий Қори раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Имом Хоҳарзода: "Уйқудаги киши тушида хотинини талоқ қилса ва уйғонганда хотинига: "Тушимда сени талоқ қилибман", деса талоқ тушмайди", дейдилар" ("Фатҳи бобил иноя" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати.

Киритилди: 20:50 04.02.2022. Ўқилди: 11773 марта. Фикрлар сони: 4 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!