"Туронбанк" АТБга келиб тушган барча турдаги мурожаатлар «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонун талабларига мувофиқ кўриб чиқилган.
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда банк ахборот хизмати раҳбари Нодирбек Муқимов маълум қилди.
Ўтган йилда “Туронбанк” акциядорлик тижорат банкига жисмоний ва юридик шахслардан жами 715 та мурожаат келиб тушган.
✅ Мурожаатларнинг 550 таси (76,9%) — электрон, 115 таси (16,1%) — ёзма ҳамда 50 таси (7,0%) — оғзаки шаклда молия муассасасига юборилган.
✅ Келиб тушган мурожаатлар асосан банкнинг бевосита фаолияти, хусусан, кредит ажратиш жараёнлари ва кўрсатилаётган бошқа хизматлар юзасидан маълумот олиш мақсадида юборилган.
✅ Уларнинг 484 таси яъни 67,7 фоизи ижобий ечим топган ҳамда қаноатлантирилган. Қолганлари бўйича эса меъёрий ҳужжатлар асосида тушунтиришлар берилди.
✅ 1220 қисқа рақами остидаги алоқа маркази ўтган 2023 йилда жами 19 минг 755 та қўнғироқларни, телеграм бот ва онлайн чат орқали 10 мингдан ортиқ мурожаатни қабул қилди.