Ушбу таклиф Гурбангули Бердимуҳамедов раислигида бўлиб ўтаётган Халқ маслаҳати йиғилишида оқсоқоллар кенгаши аъзоси, фахрий оқсоқол Ёзмурод Отамуродов томонидан.
Халқ маслаҳати раиси ва унинг ўғли - Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедовга мурожаат қилар экан, Отамуродов мамлакат раҳбариятининг "бахтли халқ турмуш даражасини барқарор ўстираётган" сиёсатини юқори баҳолади. У аҳолининг ижтимоий-маиший шароитлари юқори даражага етганини айтиб, тўловларни оширишни тўхтатишни таклиф қилди ва "одамлар учун яратилган бундай имтиёзлар дунёнинг ҳеч бир мамлакатида йўқлигини" таъкидлади.
Туркманистон расмийлари иш ҳақи, пенсиялар, давлат нафақалари ва стипендиялар миқдорини ҳар йили оширишдан воз кечиши ташаббусига ҳозирча изоҳ бермади. Бироқ 2015 йилда Халқ Маслаҳати аъзосининг халқ" қудрат ва бахт даврида шунчалик яхши яшайдики, газ, сув ва электр энергияси учун бемалол тўлай олади" деган баёноти охир-оқибат ушбу хизматлар учун имтиёзларнинг бутунлай бекор қилинишига олиб келган эди.